2025 йил 29 июль куни “Agrobank” АТБ Бош офисида UDEA университетида таҳсил олиш учун тўлиқ молиялаштириладиган грантлар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур грантлар Aгробанк томонидан иқтидорли ва ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг халқаро даражада таълим олишлари учун шарт-шароит яратиш мақсадида тақдим этилган.

Грант доирасида талабаларга 4 йиллик ўқиш учун тўлов-контракт маблағлари тўлиқ қоплаб берилади, турар-жой харажатлари молиялаштирилади, Олий таълим давомида иш ҳақи тўланадиган амалиёт дастурларида иштирок этиш имконияти яратилади.

UDEA (University of Digital Economy and Agrotech) – 2022 йилда ташкил этилган, ахборот технологиялари, молия, менежмент ва бизнес соҳалари бўйича амалиётга йўналтирилган замонавий таълимни таклиф этувчи университетдир.  

Университет Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим муассасаси — Coventry University билан бевосита ҳамкорлик қилади. UDEA талабалари Ўзбекистонда таҳсил олиб, халқаро даражада тан олинган Британия дипломига эга бўлиш имкониятига эга бўладилар.

Университетга қабул қилиш талаблари қуйидагиларни ўз ичига олади IELTS 6.0 ва ундан юқори (Writing қисми камида 5.5), OEFL 60 ёки ундан юқори ёки CEFR тизими бўйича эквивалент даражадаги инглиз тили сертификати.

Грантга даъвогарлар нафақат юқори тил кўникмаларига эга бўлишлари, балки “Агробанк” вакиллари иштирокидаги суҳбатда ҳам муваффақиятли иштирок этишлари талаб этилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Агробанк: иқтидорли ёшларга UDEA университетида тўлиқ молиялаштириладиган грантлар топширилди