2024 йил 3 октябрь. Тошкент давлат аграр университети ҳудудида содир бўлган ёнғин бўйича ҳозиргача нималар маълум бўлди?

3 кун аввал, 30 сентябрь куни кечки соат 20.10 дақиқалар атрофида Тошкент давлат аграр университети ҳудудида кучли ёнғин содир бўлган эди. Ёнғинни ўчиришга 15 дан ортиқ қутқарув экипажи жалб қилинган. Университет жойлашган кўчада автомобиллар ҳаракати чекланиб, аҳолидан иложи борича бинодан узоқроқ бўлиш сўралган.

Икки соат давом этган ёнғинни ўчириш операциясига фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошевнинг ўзи воқеа жойида раҳбарлик қилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Ёнғин бартараф этилгач, ҳудудда қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Аграр университетидаги 9 қаватли бино бутунлай ёниб кетган. Ҳодиса юзасидан ҳозирда тегишли маъсул ташкилотлар томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА воқеани атрофлича ўрганиб, мутасаддилар билан суҳбатлашиш мақсадида ҳодиса жойида бўлди.

Ижтимоий тармоқлар бугун воқеани турли талқин қилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Даставвал, ёнғин Ўрмон хўжалиги агентлиги биносидан чиқибди, деган хабарлар тарқалган бўлса, яна айрим фикрлар университетда ташкил этилган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ўтказилган гулхан атрофидаги ижодий кеча ёнғинга сабаб бўлганини ёзиб чиқди.

Сўнгра агентлик расмий муносабат билдириб, “Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ёниб кетди”, дея айрим ижтимоий тармоқларда берилаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзАга Ўрмон хўжалиги агентлиги матбуот хизмати хабар берган эди. “Маърифат улашиб” лойиҳаси ҳам ҳодисадан бир неча кун олдин ўтказилган экан. Демак, тахминий сабаблар ва тармоқлардаги хабарлар асоссиз.

Айни пайтда махсус штаб ташкил қилинган, воқеа сабаблари ўрганилаётгани ва якуний хулоса-экспертиза эълон қилиниши айтилмоқда. Шу боис университет раҳбарияти ҳам кўрилган талофат, воқеа сабаблари тўғрисида ҳозирча бирор бир аниқ маълумот бериш мушкул эканини таъкидлади.

Воқеа юз берди, талофат бўлгани ёмон, фақат бунинг сабабларини қидирибгина, талофат кўрилган миқдорни сўрабгина қолмай, энди келгусидаги чоралар қандай бўлишига қизиқмоқ лозим.

Ўрганишларимиз давомида шулар маълум бўлдики, ҳудуди 28 гектар майдон бўлган университетдаги 43 та бинонинг 2 та бино бутунлай ёниб кетган, яна иккитасига жиддий шикаст етган. Бу бинолар эса ўқув бинолари бўлган. Аммо, бу талабаларнинг ўқиш жараёнларига таъсир кўрсатмайди, режа-жадвал асосида ўқиш жараёнлари давом этмоқда.

Ёнғиндан зарар кўрган биноларда таҳсил олаётган талабалар университет ҳудудига яқин бўлган Тошкент Креатив технологиялар маркази ҳамда Тошкент педиатрия институти қошидаги академик лицейга талофат кўрган бинолар таъмирдан чиққунга қадар вақтинчалик кўчирилган.

Университет ҳудудида бир қанча ташкилот ва идоралар, жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФАО бинолари ҳам жойлашган. Нима бўлганда ҳам, қурбонлар бўлмади, вазиятни тегишли ташкилотлар дарҳол назоратга олишди. Ишлар давом эттирилмоқда. Тез фурсатларда қўшимча маълумотлар берилишини кутиб қоламиз.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/f1BLVfFgAxo" title="Agrar universitetidagi hodisaning tafsilotlari – masʼullar munosabati" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз Худойбердиев, Дониёр Якубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аграр университетидаги ҳодисанинг тафсилотлари – масъуллар муносабати (+видео)