Бугун деярли барча фуқароларнинг қўлида банк пластик картаси бор. Белгиланган тартибга кўра, ушбу карта банк томонидан маълум (ҳозирда Ўзбекистонда асосан 5 йил) муддатга берилади. Исталган банк пластик картасида амал қилиш муддати мавжуд. Муддати тугаган карталар, табиийки, фуқарога керак эмас. Шу боис улар ташлаб юборилади.

Хўш, агар банк картасини амал қилиш муддати тугаган бўлса, истеъмолчи қандай йўл тутиши лозим? Фирибгарлар муддати ўтган карта орқали ҳисобдан пул ечиб олиши мумкинми?
Шу каби саволлар юзасидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бош мутахассиси Шаҳбоз Зарипов қуйидагиларни маълум қилди.

- Банк картасининг амал қилиш муддатини техник жиҳатдан узайтириш имкони йўқ,  - дейди Шаҳбоз Зарипов. - Шу сабабли янги банк картасини эмиссия қилиш учун фуқаро банкка ариза бериши керак. Бу масофадан туриб хизмат кўрсатиш каналлари (расмий веб-сайтлар, мобил иловалар ва бошқалар) орқали амалга оширилиши ҳам мумкин. Шуни эсда тутиш керакки, барча банклар ҳам мазкур хизматларни таклиф қилмайди. Шунинг учун банк-эмитент билан боғланиш лозим.

Муддати тугаган картада қолган пуллар бу карта бириктирилган ҳисоб рақамида туради.  Муддати ўтган банк карталарини ташламасликни тавсия қилган бўлар эдик.

Маълумки, пластик карталарга фирибгарлар томонидан қилинаётган ҳужум дунё миқёсида глобал муаммога айланди. Осон ва мўмай даромад олиш илинжида содда одамларни қармоғига илинтираётган фирибгарлар фуқаронинг шахсий телефонига юборилган биргина махфий код орқали карта ҳисобидаги пулни ечиб олади. Ўзбекистонда ҳам худди шу йўл билан жиноятга қўл ураётганлар ҳам йўқ эмас. ИИВнинг огоҳлантиришларига қарамай, фирибгарлар қурбонига айланаётганлар орамизда талайгина.

Картада чоп этилган магнит чизиқ, ҳарф кодлари ва голограммаларда карта боғланган банк ҳисоби ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Агар карта хакерлар қўлига тушиб қолса, улар бундан яхшигина фойдаланиши мумкин.
Шунингдек, мижозларнинг банк картаси йўқотилганда ёки банк картасининг амал қилиш муддати тугаётганда янгисига алмаштириш ёхуд янги банк карталарини очиш борасида тижорат банклари томонидан ушбу масалалардаги мурожаатларни масофадан туриб (онлайн) қабул қилиш имконияти яратилган.

Бунда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар лойиҳаси доирасидаги банк карталари бўйича корхона ёки ташкилотларнинг бош ҳисобчиси ёки корхонанинг ишончли вакили тегишли маълумотлар билан хизмат кўрсатувчи банк филиалига мурожаат қилади.

Аҳолининг шахсий банк карталари бўйича эса, мижоз ахборот коммуникация тизимлари орқали тегишли банкка мурожаат этади. Тижорат банклари тўловларни амалга ошириш учун мижознинг банк картасини мобил телефон рақамига бириктиради.

Картани эмиссия қилган (чиқарган) банк мижозларга етказиб бериш учун почта ёки инкассация хизмати ёхуд бошқа имкониятлардан фойдаланиши мумкин.
Муддати тугаган эски карта янгиси олинаётганда банкка топширилади ва у ерда йўқ қилинади.

Муҳайё Тошқораева,
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Агар банк картангизнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, уни ташлаб юборманг!