Афв — инсонга янги ҳаёт бошлаш имконияти (+видео)
Афв - бу фақат жазодан озод қилиш эмас. Бу инсонга ҳаётини янгидан бошлаш, оиласи бағрига қайтиш ва жамиятда ўз ўрнини қайта топиш имкониятини беришдир.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 852 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг жамиятга мослашиши ва ижтимоий қўллаб-қувватланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, инсонга берилган иккинчи имконият унинг ҳаётидаги энг муҳим бурилиш бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарма мутахассиси Ботир Бафоев бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида гапириб берди.
Батафсил қуйидаги видеоҳаволада.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА