Наманганнинг Афсоналар водийсида 7 тонналик дошқозонда қайнаган Наврўз таоми сумалак эрта тонгда тайёр бўлди.

Боғда байрам шукуҳи ҳукмрон. Бутун водий шу ерда жам бўлган. Шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан, қўшни республикалардан меҳмонлар ташриф буюрган.  

Театр жамоалари, фольклор ансамбллар, турли бадиий жамоалар, дорбозларнинг чиқишлари айёмга ўзгача шукуҳ бағишламоқда. Чор-атрофда болалар варрак учирган, бошқа томонда халқ ўйинлари, турли мусобақалар ўтказилмоқда.

Қувалик дизайнер-ательер Холида Тўраева 10 нафар шогирди билан миллий ҳунармандчилик кўргазмасида қатнашмоқда.

– Байрам тантанасида ташкил этилган кўргазмада шогирдларим билан тайёрлаган миллий либосларимизни намойиш этяпмиз, - дейди Холида Тўраева. – Барчанинг кайфияти чоғ, сайл кўтаринки руҳда ўтмоқда.  

Наманган шаҳрининг Бунёдкор маҳалласидаги бунёдкорлик ишларида кўмак бераётган Ғурумсаройдаги ҳарбий қисмнинг 75 нафар аскар ва зобитлари ҳам шу ерда. Улар байрамни муносиб нишонлашлари учун барча шароит яратиб берилди.  

Байрам доирасида 10 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг хатна тўйи ўтказилди. Болажонларга ташкилотчилар томонидан велосипед, совға-саломлар туҳфа этилди.

Тантананинг асосий таоми – 20 нафар кайвони онахон томонидан тайёрланган 6 тонна 200 килограммлик сумалак боғга ташриф буюрган меҳмонларга, Меҳрибонлик ва Саховат уйларига  тарқатилди.  

[gallery-1682]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афсоналар водийсида 6 тонналик сумалак тайёрланди