Навоий-Бухоро йўналишидаги темирйўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 13 июль куни соат 7:28 да Тошкент-Бухоро йўналишида қатновини амалга оширадиган 762-сонли “Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг ҳаракат жадвалида бир марталик ўзгариш бўлади.

Унга кўра, мазкур поезд шу куни Тошкент-Навоий йўналишида ҳаракатини амалга оширади.        Йўловчилар Навоийдан Бухорогача “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ташкил қилинадиган махсус автобусларда олиб борилади.

13 июль куни Бухоро-Тошкент йўналишида қатновини амалга оширадиган 761-сонли “Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи поезди ўз вақтида ҳаракатини амалга оширади. Шунингдек, бошқа поездлар ҳаракат жадвалида ҳам ўзгариш бўлмайди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Afrosiyob” поезди йўловчилари автобусда Бухорога етказилади