Афғонистоннинг собиқ ички ишлар вазири Али Аҳмад Жaлолий ўтиш даври ҳукуматининг раҳбари бўлди, деб хабар бермоқда Рейтер агентлиги.
Хабарда шунингдек, президент Ашраф Ғани яқин орада ваколатини топшириши айтилмоқда. Сиёсий партиялар билан маслаҳатлашув давом этмоқда.
Айни пайтда президент саройида толиблар билан ҳукумат ўртасида музокаралар давом этмоқда. Кутилишича, ҳукуматни топшириш тинч йўл билан амалга оширилади.
"Толибон" ҳаракати Афғонистоннинг барча йирик шаҳарлари ва чегара ўтиш жойларини назорат қилаётгани айтилмоқда.