МУНОСАБАТ

Бугун тонгни ҳадик-хавотир ва қайғу билан кутиб олдик. Қўшниларимиздаги нотинчлик бизга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди, қалб хотиржамлиги йўқолди.

"Уруш - урушгача бўлган сиёсатнинг давомидир", деган ибора бор. Афғонистондаги вазият хаос эмас, режалаштирилган ҳаракатга ўхшаяпти. Кимлар ва қандай мақсадлар ҳал қилувчи ўринда тургани ҳаммага маълум.

Афғонистонга тинчлик керак. Аммо, саволнинг мазмуни шундайки, ўша тинчликни кимлар, қандай амбицияга эга кучлар ўрнатиши биз учун аҳамиятлими? Ҳа, шак-шубҳасиз муҳим аҳамиятга эга. Балки, шунинг учун ҳам воқеаларнинг эҳтимолий ривожланишини назарда тутиб, юқори даражадаги бетарафлик, уришаётган томонларнинг бирига ён босмаслик сиёсати олиб борилди.

Афғонистондаги ўзбек диаспораси учун синовли кунлар бошланди. Толибоннинг ўзаги пуштун қабиласи эканлигини назарда тутсак, шундоқ ҳам Афғонистонда жуда нозик ва қалтис масала ҳисобланган ички этник муносабатлар янаям таранглашади. Ўзбекистон эндиликда хориждаги этник ўзбеклар манфаати учун ҳам музокараларга кириши эҳтимоли юқори.

Умуман, Толибон мамлакатни шитоб билан эгаллаётган айни дақиқаларда биз учун муҳими, ўша позицияни сақлаб қолиш. Яъни, гуманистик кўмаклар, қочоқларга ёрдам кўрсатиш баробарида хавфсизлигимизга заррача ҳам рахна туғдирмаслик керак.

Бу борада Ўзбекистон ҳукумати халқаро ҳуқуқ нормаларига изчил амал қилишига қатъий ишонаман.

Одилжон ТОЖИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси

Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистондаги ўзбеклар учун синовли кунлар бошланди