Бугун Президентимизнинг топшириғига мувофиқ, коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмак бериш мақсадида Афғонистон Ислом Республикасига инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.

photo_2020-04-01_18-00-13.jpg

photo_2020-04-01_18-00-09.jpg

Мамлакатимиз раҳбари номидан биродар афғон халқига Ўзбекистоннинг дўстона ёрдами сифатида йўлга тушган эзгулик поезди – инсоният учун умумий офатга айланган коронавирусга қарши курашда биринчи навбатда зарур бўладиган маҳсулотлардан шакллантирилган. Тиббий ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари, касалликни аниқлашга ёрдам берадиган тепловизор, пирометрлар, ун, ёғ, гуруч, хўжалик совуни, шунингдек, афғон болалари учун кийим-кечак маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик юки Ангрен-Тошкент-Термиз-Мозори-Шариф йўналиши бўйлаб жўнаб кетди.

photo_2020-04-01_18-00-01.jpg

– Бугун ер юзининг ҳеч бир мамлакати йўқки, бошқа давлатлар тақдирига бефарқ қараётган бўлсин, – дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев. – Зеро, коронавирус инфекцияси бутун дунё аҳолисини умумий хавф остига қўйди. Ушбу касалликка қарши барча мамлакатлар биргаликда курашсагина офатни енгиш мумкин. Ўзбекистоннинг афғон халқига кўрсатаётган кўмаги мана шу ҳамжиҳатликнинг яққол мисолидир.

photo_2020-04-01_17-59-57.jpg

photo_2020-04-01_17-59-53.jpg

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ, шу пайтгача коронавирусдан энг кўп азият чеккан бир қатор мамлакатлар, жумладан, Хитой Халқ Республикаси ва Эронга инсонпарварлик ёрдами жўнатилган эди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами жўнатилди