Афғонистонда толибонлар назорат ўтказиш пунктига ҳужум қилди

Афғонистонда толибонларнинг Жузжон вилоятидаги назорат ўтказиш пунктига ҳужум қилиши натижасида камида 14 нафар ҳарбий қурбон бўлган, дейилади “1TV” тарқатган маълумотда.
Афғонистонда толибонларнинг Жузжон вилоятидаги назорат ўтказиш пунктига ҳужум қилиши натижасида камида 14 нафар ҳарбий қурбон бўлган, дейилади “1TV” тарқатган маълумотда.
Унга кўра, бу хусусда вилоят раҳбари Абдулла Маъруф Озар маълум қилган. Яна беш киши жароҳатланган. Ўз навбатида ҳукумат қўшинлари толибонларнинг етти нафарини йўқ қилган ва учтасини жароҳатлаган. Маълумотда, кейинги пайтда толибонларнинг ҳужумлари кўпайганига эътибор қаратилган.