Афғонистон делегацияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари билан танишди
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига ташриф буюрди.
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига ташриф буюрди.Афғонистон делегацияси мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари, маиший ускуналар ва бошқа саноат маҳсулотлари билан танишди.
Тадбирда самимий дўстлик муносабатларининг ифодаси сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 дона "Isuzu" русумли автобус ва “New Holland” маркали 3 та трактор Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан биродар Афғонистонга ҳадя этилгани эълон қилинди.