Бугун пойтахтимиздаги “Ўзатом” агентлигида “АЭС қурилиш майдончасининг хавфсизлигини баҳолаш ва Ўзбекистон Республикасида янги ядровий қурилмани жойлаштириш дастурини кўриб чиқиш” мавзуида SEED миссиясига тайёргарлик кўриш бўйича миллий семинар-амалиёти ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси ва Атом энергияси халқаро агентлиги ўртасидаги келишувга асосан ташкил этилган мазкур тадбирда соҳа мутахассислари, тегишли ташкилотлар вакиллари ва АЭХА экспертлари иштирок этди.

Миллий семинар-амалиётидан кўзланган мақсад республикамизда ядро энергетика лойиҳаси ва унинг салоҳиятини ошириш, ядро технологиялар жойлашган майдонлар хавфсизлиги, ядровий технологияларни майдонга жойлаштиришнинг техник жиҳатлари ва уни баҳолаш, шунингдек, жамоавий амалиётга тайёрлаш бўйича кўрсатмалар ҳамда хавфсизлик ҳисоботи таҳлилини кўриб чиқишга тайёргарлик каби масалаларда амалий-назарий кўникмага эга бўлишга қаратилган.

– Атом энергияси халқаро агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида имзоланган техник ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга биноан АЭХА томонидан Ўзбекистонда ядро объектларини қуриш бўйича техник ҳамкорлик кўрсатиб келинади, – деди “Ўзатом” агентлиги бошқарма бошлиғи Жаҳонгир Абдураҳмонов. – Бу техник ҳамкорлик турли амалий семинарлар, мутахассисларимизнинг хорижий давлатларда тажриба алмашиши, АЭХА тадбирларига таклиф қилиш кабиларни ўз ичига олади. Ташкил этилган семинар ҳам улардан биридир. Бунда мазкур соҳада агентлик томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар кўриб чиқилиб, яна қайси йўналишларга кўпроқ эътибор беришимиз кераклиги бўйича тавсиялар берилади. Бугунги тадбирда АЭС бўйича майдон танлаш босқичида жалб қилинган барча мутасадди ташкилотлар иштирок этмоқда. Улар мавзу доирасида билим ва кўникмаларга эга бўлади. Шунингдек, бу семинар АЭС учун майдон танлаш бўйича ҳисоботимизни тўлиқ ҳажмда, яъни АЭХАнинг халқаро нормаларига мувофиқ тарзда ишлаб чиқилишини таъминлашга хизмат қилади. Жорий йилнинг тўртинчи чорагида кутилаётган АЭХАнинг майдон танлаш босқичида ташқи таъсирларни баҳолаш бўйича SEED миссияси бўлади. Бу тадбирни миссиядан олдинги ҳисоботга тайёргарлик дейиш мумкин.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу йўналишда катта тажрибага эга хорижий экспертлар томонидан ядровий қурилмаларни жойлаштиришда халқаро норма ва қоидалар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тақдимотлар ҳамда амалий машғулотлар ўтказилади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, SEED – хавфсизлик стандартлари ва йўриқномаларига мувофиқ ядровий иншоотларнинг ҳаётий циклининг турли босқичларида АЭХАга аъзо давлатларга ёрдам бериш учун мўлжалланган кенг қамровли экспертлар хизмати ҳисобланади. SEED модуллари ядровий лойиҳа ишлаб чиқишда майдон танлаш, майдон хавфсизлигини баҳолаш, ускуналар, тизим ва компонентларни лойиҳалаш, ички ва ташқи хавфларни ҳисобга олган ҳолда станция хавфсизлигини таъминлаш босқичларини қамраб олади.

– Мамлакатингизга соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш, маърузалар ўқиш ва АЭС қурилиш майдончасининг хавфсизлигини баҳолашга оид амалиётим билан бўлишиш мақсадида ташриф буюрдим. Янги ядровий лойиҳани амалга оширишда, авваламбор, АЭС майдонини тўғри танлаш муҳим аҳамият касб этади. Соҳага оид барча янгилик, билим ва тажрибамиз билан алмашишга тайёрмиз, – деди Атом энергияси халқаро агентлиги лойиҳа раҳбари Хюн Ву Ли.

Семинар ўзи ишини 24 июнь куни якунлайди.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АЭС қурилиш майдончасининг хавфсизлигини баҳолашда халқаро тажриба, тавсия ва амалиёт