Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
Фатхиддин Фазлиддинович Мухиддинов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди;
Хусниддин Камалитдинович Хашимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти Администрация фаолиятининг ахборот таъминоти шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Ўлуғбек Рауф ўғли Норматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси етакчи консультанти лавозимидан озод этилди;
Улуғбек Шухратжонович Хусаинов Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Ойбек Улугбекович Умаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ишлар бошқарувчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти хўжалик фаолияти шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.