“Yangier red Gold” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Сирдарё вилояти ҳокимлигининг қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси хатти-ҳаракатидан норози бўлиб адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Аниқланишича, “Yangier red Gold” МЧЖ ҳамда Қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси 2018 йил 25 июнь куни 357-сонли пудрат шартномасига асосан ҳуқуқий муносабатга киришган.

Мазкур шартнома шартларига кўра, “Yangiyer red Gold” МЧЖ томонидан Мирзаобод туманидаги 7-сон умумтаълим мактабида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилган.

Таъмирлаш ишлари тугаллангандан сўнг объект фойдаланишга топширилиб, бажарилган ишлар учун компания томонидан 95 фоиз яъни 1 277 750 000 сўм миқдорда тўловлар амалга оширилган.

Шартномада 12 ойлик кафолат муддати ўтгандан сўнг қолган 5 фоизлик тўлов амалга оширилиши кўрсатилган.

Бироқ, тўланиши лозим бўлган 63 181 942 сўм миқдордаги қолдиқ сумма бугунги кунга қадар тўланмаган.

Юқоридагиларга кўра, адлия бошқармаси томонидан “Yangiyer red Gold”  МЧЖ манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Натижада қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ҳисобидан “Yangiyer red Gold”  МЧЖ фойдасига 63 181 942 (олтмиш уч миллион бир юз саксон бир минг тўққиз юз қирқ икки ) сўм миқдорда асосий қарз, 6 000 000 (олти миллион) сўм миқдорда пеня ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлияга мурожаат қилгач, МЧЖ манфаатлари ҳимоя қилинди