Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтган йилда 186 норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2 минг 379 қонун ҳужжати лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Фуқаролардан келиб тушган 118,4 минг мурожаатнинг 84 фоизи қонуний ҳал қилинди.  

Мониторинг ва ўрганишларда аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан киритилган таъсир чоралари натижасида давлат ташкилотларининг 135,2 мингта ноқонуний ҳужжати бекор қилиниб, 4,1 минг нафар айбдор шахс интизомий ва 5,3 минг нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.  

Бу рақамлар Адлия вазирлигининг 2023 йил якунларига бағишланган ҳайъат мажлисида қайд этилди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисни адлия вазири А.Тошқулов бошқарди ва унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

2023 йил давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар муҳокамаси жараёнида судлар томонидан 545,1 миллиард сўмлик даъво аризалари қаноатлантирилгани таъкидланди.

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича 375 мингдан ортиқ тарғибот тадбири ўтказилди. Давлат хизматларини кўрсатиш марказлари томонидан 13,2 миллиондан ортиқ хизмат кўрсатилди.

Давлат хизматларини кўрсатиш босқичлари соддалаштирилиши натижасида ўртача хизмат кўрсатиш вақти 10 дақиқани ташкил этмоқда.

Юридик хизмат марказлари томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг 7,6 миллиондан зиёд ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки бараварга кўп ҳужжат лойиҳалари бўйича ҳуқуқий хулосалар берилди.

Шу билан бирга, соҳада айрим муаммолар мавжудлиги, жумладан, мурожаатлар билан ишлашда айрим раҳбарларнинг қатъиятсизлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасидаги муаммоларни ҳал этишда тизимли ёндашувда камчиликлар мавжудлиги таъкидланиб, уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилиш якунида адлия вазири томонидан бир қатор вазифалар белгилаб берилди.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия вазирлиги: давлат ташкилотларининг 135,2 мингта ноқонуний ҳужжати бекор қилинди