Мамлакатимизда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида “Адлия сайли” тадбирлари ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан “Инсон қадрини улуғлаш — энг олий саодат” шиори остида ташкил этилган навбатдаги тадбир Чирчиқ шаҳрида ўтказилди.

Сайилда вилоят адлия бошқармаси, Чирчиқ шаҳар адлия бўлими, ФҲДЁ бўлими, Давлат хизматлари маркази, нотариус, адвокатлар, “Истиқболли авлод”, “Юксалиш” нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат” бурчаклари ташкил этилиб, фуқароларнинг муаммоларини эшитиш, уларни ҳал этиш бўйича тегишли ҳуқуқий-амалий ёрдам кўрсатилди.

Сайёр давлат хизматлари, нотариал ва ФҲДЁ ҳаракатлари амалга оширилиб, ишсизлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш каби масалаларга эътибор қаратилди. “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтарига” киритилган фуқароларнинг мурожаатлари назоратга олинди.  

— Кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, — дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳамдам Назаров. — Бу эса ҳар бир фуқародан ҳуқуқий билим, маданият, саводхонликни талаб этади. Бу каби тадбирлар орқали биз аҳолига адлия органлари ҳамиша улар билан бирга эканлигини ҳис этишларига кўмаклашамиз. Тадбир давомида малакали мутахассислар томонидан 43 нафар фуқаронинг муаммоли масалалари бўйича тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Тадбир доирасида “Ўзимиз келдик” акцияси ўтказилиб, автобусда аҳолига сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди. Хусусан, давлат хизматлари ва ФҲДЁ соҳасига доир 31 та мурожаат қабул қилинди, 19 нафар фуқарога сайёр хизмат кўрсатилди, 1 та никоҳ қайд этилиб, 2  нафар фуқаронинг фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари расмийлаштириб берилди.

Шу билан бирга, Юридик техникуми ўқувчилари томонидан тадбир иштирокчиларнинг адлия ва давлат хизматлари соҳасидаги ҳуқуқий билимлари ҳам синовдан ўтказилди. Улар иштирокида давлат бошқаруви органлари ва қонун ҳужжатларига оид викторина тарзида савол-жавоблар уюштирилиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

Бундан ташқари, ёшлар ва имконияти чекланган шахсларга қонунчиликда берилган имтиёзлар, меҳнат муносабатлари, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кредит олиш билан боғлиқ тест саволларини муваффақиятли бажарган фаол ёшлар муносиб тақдирланди.

Тадбирда корейс, тожик ва бошқа маданият марказлари ижросидаги концерт дастури намойиш этилди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия сайли: мақсад, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш