Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева қуйидаги маълумотларни берди:

–Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш йўналишида ҳафтанинг ҳар чоршанба кунида “Ҳуқуқий тарғибот куни” ўтказилиб, 19 минг 505 маротаба уйма-уй юриш орқали тарғибот тадбири ўтказилди.  

Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали 172 қонунчилик ҳужжати “маҳалла еттилиги”га етказилди.  

Аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш, сайёр давлат хизматларини ҳамда бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш йўналишида “Адлия куни” тадбири доирасида 4,2 мингдан ортиқ маҳалладаги 60 мингдан зиёд хонадонга  кирилиб, аниқланган 2,5 мингдан ортиқ ҳуқуқий муаммо ҳал этилди.  

Хусусан, шахсий ҳужжати мавжуд бўлмаган 849 нафар фуқарога тегишли ҳужжатлар ҳамда 580 уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб берилди, 331 тадбиркорлик субъекти рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказилди.  

20 мингдан ортиқ фуқарога бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатилди. 180 маҳалла биносига ўрнатилган интерактив киосклар орқали 80 мингга яқин фуқаролар 49 турдаги давлат хизматларидан фойдаланди.  

Ҳар ойда ўртача 50 мингдан ортиқ фуқаро Mobile-ID тизимида бепул идентификациядан ўтказилмоқда. 8 минг 863 нафар фуқарога сайёр тартибда давлат хизматлари, шунингдек, ФҲДЁ ва нотариус хизматлари кўрсатилди  

“Мамлакат келажаги – қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан” ғояси асосида ёшлар билан ишлаш йўналишида 2 минг 648 маротаба ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликка қарши тарғибот тадбири ҳамда адлия бўлимларида 493 маротаба ёшлар иштирокида “Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам” тадбири ўтказилди.  

57  таълим муассасасида 6 мингдан зиёд ёшлар иштирокида “Ҳуқуқий билимлар ойлиги” доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.  

1 минг 503 нафар дафтарларда турадиган ёшларга бепул юридик ёрдам кўрсатилди.  

775 маҳалла фуқаролар йиғинидаги “маҳалла еттилиги”га методик ёрдам кўрсатилиб, уларнинг фаолиятига оид 4 минг 56 та қўлланма тарқатилди.  

“Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси доирасида 1 минг 571 маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ҳуқуқий билими оширилди.  

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Адлия куни” тадбири доирасида аниқланган 2,5 мингдан ортиқ ҳуқуқий муаммо ҳал этилди