“Grand story servis Karmana” масъулияти чекланган жамияти раҳбари И. Ғафоров Кармана тумани адлия бўлимига Навоий шаҳар Мактабгача таълим бўлимига қарашли 2 та мактабгача таълим ташкилотидан 447 миллион 242 минг сўм мниқдоридаги қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ҳолат ўрганилганда, жамият томонидан Навоий шаҳридаги 6-сон МТТда 412 миллион 994 минг сўм, 16-сон МТТда эса 34 миллион 248 минг сўмлик таъмирлаш ишлари оғзаки шартнома асосида амалга оширилган бўлсада, хизмат ҳақи тўлаб берилмаган.

– Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631-моддаси, Бюджет кодексининг 122-моддаси ва Олий хўжалик суди пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорига асосан тадбиркор манфаатига Кармана туманлараро Иқтисодий судига даъво аризаси киритилди. Мазкур қонун хужжатларида пудрат шартномаси тузишда томонлар ҳуқуқи ва бурчлари келтириб ўтилган, – деди Кармана туман адлия бўлими масъул ходими Жамшид Ҳамроев.

– Қурилишни келишилган талаблар асосида тугатиб бердик. Ишларимизни буюртмачилар далолатнома орқали қабул қилди. Ҳисоб варақаларимиз ҳам бор. Гап тўловга келганда эса маблағ йўқлигини айтишди. Кейин адлия бўлимига мурожаат қилдик, уларга минг раҳмат, қонуний йўл билан пулимизни ундириб беришди, – дейди МЧЖ раҳбари И.Ғафоров.

Айни пайтда тадбиркорга белгиланган маблағлар суд қарорига биноан ундириб берилди.

Абдували БЎРИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия кўмагида тадбиркорга 447 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди