Бухоро вилояти адлия бошқармасига фуқаролар Л.Зайниева, Ш.Муродов ва Э.Раҳмоновлар томонидан “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” томонидан меҳнат шартномаси улар билан асоссиз бекор қилинганлигини билдириб, ишга қайта тиклаш масаласида амалий ёрдам сўрайди.

– Вилоят адлия бошқармаси ходимлари келиб тушган мурожаатни тизимли таҳлил қилиш ҳамда ҳуқуқий ечим топиш мақсадида “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” корхонасининг ходимларни ишга қабул қилиш ҳамда ишдан бўшатиш билан боғлиқ локал ҳужжатларни сўров киритиш йўли билан ўрганиб чиқди, – дейди бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Туйғун Азимов. – Мазкур ўрганиш жараёнида, корхонанинг жавоб хати ва унга илова қилинган ҳужжатларда ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда Меҳнат кодексининг 102-моддаси асос сифатида кўрсатилганлиги, пенсия ёшига етганлиги муносабати билан 26  ҳолатда бекор қилинганлиги аниқланди. 

Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм, 7-бандида ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонунчиликка мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиши мумкинлиги кўрсатилган. 

Шунингдек, Ш.Муродовнинг иш берувчига ишга қабул қилишни сўраб қилган 2022 йил 6 январдаги мурожаатига 2022 йил 24 январда кечиктириб жавоб хати берилганлиги аниқланди. Бироқ, Меҳнат кодексининг 78-моддасида ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шартлиги кўрсатилган. 
Бундан ташқари, касаба уюшмаси томонидан корхонада нафақага чиқиб меҳнат қилиб келаётган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга 2021йил 26 октябрда розилик берилган бўлсада, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари 2021 йил 30 декабрдан 2022 йил 6 январдаги вақт оралиғида бекор қилинганлиги аниқланган. 

Аммо, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 101-моддасига асосан иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Шунингдек, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Д.Ўриновнинг ўз тушунтириш хатидан касаба уюшмасининг 2021 йил 26 октябрдаги йиғилишида меҳнат шартномаси бекор қилиниши муҳокама қилинаётган ходимларнинг иштирок этиши учун хабардор қилинмаганлиги ҳамда ходимлар мазкур йиғилишда қатнашмаганлиги аниқланди. 

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмаси федерацияси раёсатининг 2016 йил 19 апрелдаги қарори билан тасдиқланган «Касаба уюшмаси органига иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби тўғриси» даги илованинг 11-бандида масаласи кўрилаётган ходим тегишли касаба уюшмаси органи мажлисида иштирок этиш ҳуқуқига эгалиги, касаба уюшмаси органи ходимнинг мажлисда иштирок этиши учун етарли имконият ятатиши, ходим мажлис ўтказиладиган сана ва жой ҳақида олдиндан ёзма шаклда (тилхат билан топшириш ёки почта орқали юбориш йўли билан) хабардор қилиниши шартлиги кўрсатилган. 

Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги 3666-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан адлия бошқармаси томонидан юқорида номлари кўрсатилган фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” га тақдимнома киритилди.  

Тақдимнома натижасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги 28 та ходимлар меҳнатини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқлар қолдирилиб, ходимни ишга тикланиши таъминланди. Шунингдек, 158 миллилон 46 минг 145 сўм миқдорида тўланмаган иш ҳақилари ундирилиши таъминланди. 

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия аралашуви билан 28 нафар ходим ишга қайта тикланди