Бухоро вилояти Когон шаҳар адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг ижроси шаҳар тиббиёт бирлашмасида ташкил этилиши ҳолати мониторинг қилинган. Натижада коронавирусга қарши курашиш бўйича беморлар билан ишлаш бўйича 76 нафар тиббиёт бирлашмаси ходимлари жалб этилганлиги бироқ ушбу ходимларининг жами 88 млн 389 минг 463 сўмлик 6 фоизли қўшимча тўловлари тўланмасдан қолганлиги аниқланган.

Ваҳоланки, Фармонининг 17-банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўлаб бериш топширилган.  

– Адлия бўлими томонидан аниқланган қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари ва уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан шаҳар тиббиёт бирлашмасига тақдимнома киритилди, – дейди Когон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Нодир Ҳошимов. -Бироқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан 6 фоизли қўшимча тўловлар тўлаб берилмагач, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 171-моддаси 5-бандига асосан яъни ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судига қарздордан қўшимча тўлов ундириш ҳақидаги ариза киритилди.  

Киритилган таъсир чоралари натижасида жами 76 нафар тиббиёт бирлашмаси ходимларининг жами 88 млн  389 минг 463 сўмлик 6 фоизли қўшимча тўловлари тўлаб берилиши таъминланди.    

 Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия аралашгач 76 нафар тиббиёт бирлашмаси ходимларининг 6 фоизли қўшимча тўловлари тўлаб берилди