Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини бир қатор халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан келган кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари кузатиб бормоқда.
Халқаро кузатувчилар Самарқанд вилоятидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнларини кузатиш билан бирга вилоят ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан ҳам танишмоқда.
Польшадаги “Маршалек-холдинг” нашриёти президенти Адам Маршалек шу пайтгача бир неча бор юртимиздаги сайлов жараёнларида кузатувчи сифатида қатнашган.
[gallery-20037]
– Кеча Тошкент шаҳрида бўлиб, сайловга тайёргарликни кузатган бўлсам, бугун Самарқандда бу жараёнга бевосита гувоҳ бўляпман, – дейди у. – Одамлар сайловга бефарқ эмас, қаерга боришни, кимга овоз беришни билади. Айрим давлатларда аҳоли аввал ўз юмушларини бажариб, кейин сайловга боради. Ўзбекистонда эса сайловчилар эрталабдан участкаларга бориб, овоз бермоқда. Бу Ўзбекистонда сайловларни ўтказиш бўйича катта тажриба тўпланаётганидан далолатдир. Ўзбекистон бугун жадал ривожланмоқда, дунё нигоҳида. Шунинг учун сайловни кузатишга ҳам жуда кўп давлатлар, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар келган. Мен ҳам илгари халқаро ташкилотлар гуруҳи таркибида сайлов жараёнларини кузатганман. Бу гал мустақил кузатувчи сифатида қатнашяпман. Ташкилотчилар мендан қайси ҳудудга бормоқчисиз, деб сўраганларида ҳеч иккиланмай Самарқандни танладим. Чунки ҳар гал бу қадимий ва гўзал шаҳарда бўлганимда янги таассуротларга эга бўламан, тасаввурим кенгаяди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/JXSbZb2K_ZE" title="Adam Marshalek: Oʻzbekistonda saylovlarni oʻtkazish boʻyicha katta tajriba toʻplangan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Адам Маршалек Самарқанддаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнларини кузатди ҳамда шаҳардаги тарихий-маданий ёдгорликларни зиёрат қилди.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари