У пайт ёш эдим.

Ёзувчи ва драматург Мирзапўлат Тошпўлатов билан суҳбат...

— Сизнинг кўпгина ҳикоя ва қиссаларингиз кино экранларига кўчган. «Юракдаги сир» номли ҳикоянгиз асосида «Гуноҳ», «Тавба», «Олов қаъридаги фаришта» каби фильмлар ишланган.

— Бу асарни Фарҳод Ҳайдаров деган режиссёр ўқиб фильм қиламиз, деганида хурсанд бўлдим. У пайт ёш эдим. Очиғи, сценарий ёзиш йўл-йўриғини ҳали билмасдим. Дастлаб, бир иккита сценарийларни ўқиб кўрдим. Кейин уларга сценарий ёзиб бердим. Сценарий режиссёрга, актёрларга ёқди. Фильм чиққанида катта тантана бўлди. Панорамманинг маҳобатли саройи тўлиб кетди. Aбдулла Орипов, Одил Ёқубов, Тўлапберган Қайпбергановлар келишди. Кейин «Гуноҳ», «Тавба», «Юракдаги сир» ҳикоям асосида «Олов қаъридаги фаришта» суратга олинди.

— Учала фильмни ҳам битта режиссёр ишлаганми?

— «Гуноҳ» билан «Тавба»ни Фарҳод Ҳайдаров суратга олди, кейингисини Юсуф Розиқов.

«Занжир» сериали ҳаётий воқеами ёки?..

— У пайтларда 1980 — 1990 йилга қадар ҳар бир инсоннинг овоз чиқариб айтолмайдиган орзуси бўлар эди. Бу ҳам бўлса «Қани эди Мустақил бўлсак, ўзимизнинг тилда гапирсак, қани эди ўзимизнинг мустақил армиямиз бўлса» деган. Мен элнинг бу дардини «Ўта махфий дафтар» қиссам орқали ёритишга ҳаракат қилдим. Асар «Ёзувчи» газетасида чоп қилина бошланди. Қизиқиш катта бўлиб турганда, ғаламислар томонидан тўхтатилди. Қиссани ёзаётганимда буни кино қилиш керак, деган фикр хаёлимизга келди. Кейин киносценарий ёздим. Сценарий Санжар Бобоевга маъқул тушди. У ҳақиқий режиссёр экан. Муаллифнинг асарига ҳурмат билан қаради. Шундай режиссёрлардан фойдаланиш керак. Тўғри, телевизорга чиқиб мақтаниш, мукофот олдик, дейиш кўп. Аммо, мириқиб кўрса бўладиган кинолар оз.

Адабиётдан йироқ баъзи режиссёрларнинг ўзлари сценарий ёзадиган бўлишди. Баъзи журналистлар эса асар муаллифи қолиб, режиссёрларни мақташ билан овора. Энг ёмони, айрим режиссёрлар китоблардан, чет эл фильмларидан кўчириб муаллиф бўлиб қолмоқда. Оқибатда, иккинчи маротаба кўргиси келмайдиган фильмлар кўп. Умуман, «Ўзбеккино»да катта ислоҳотлар қилиш керак ҳали.

Сиз кино оламига яқинсиз. Бугунги ўзбек киноси ҳақида қандай фикрдасиз?

— "Ўзбеккино"дагилар янги, ишбилармон раҳбар атрофида бирлашиб, бир тану бир жон бўлиб ишлашса, санъатимиз ривожланади. Бизда кино бўладиган асарлар жуда кўп, Миркарим Осим, Одил Ёқубов, Ўктам Усмонов, Пиримқул Қодиров, Тоғай Мурод, Шукур Холмирзаев, Неъмат Аминов, Эркин Аъзам, Нурали Қобил, Шойим Бўтаев сингари ёзувчиларнинг кўп асарлари дунёга чиққан. Кинонинг дунёга чиқиши учун яхши ёзувчи ва режиссёр ҳамкорлигини мустаҳкамлаш зарур. Илгарилари сценарийлар Ёзувчилар уюшмасида муҳокамадан ўтиб, сўнг суратга олинарди.

— Энди «Фаришта» ҳақида суҳбатлашсак. Сериални кўрмаганларга шу сериалнинг ғояси, моҳияти ва қисқача сюжети ҳақида гапириб ўтсангиз.

— Сериалнинг асосий қаҳрамонлари шаҳар озодалиги, софлигини ушлаб турадиган ободонлаштириш бошқармаси ишчиларидир. Aгар шулар 4-5 кун ишламаса, кўчалар кирланиб кетади, лекин одамлар уларни қадрлашмайди. Бу фильм "Маданият ва Маърифат" телеканалида тасвирга туширилди.

Хуршид исмли йигит режиссёрлик қилди. У илгари «Тандир» номли комедиямни суратга олган эди. Мен тарихга қизиқаман. Муқанна ҳақида, полвонлар ҳақидаги қиссалар ёзганман. Ўзбек халқининг Темур, Спитамен, Муқанна, Тўмарис, Гўрўғли, Алпомиш каби қаҳрамонлари бор. Шулар ҳақида кинолар олиб, жаҳонга кўз-кўз қилсак арзийди.

Музаффар Муҳаммадназар суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адабиётдан йироқ режиссёрлар сценарий ёзадиган бўлишди ёхуд «Ўзбеккино»да катта ислоҳотлар қилиш керак