Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон  халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган фестиваль – адабиёт ва санъат байрами ўтказилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги  ва ҳамкор ташкилотлар томонидан биргаликда ташкил этилган тадбирда Эркин Воҳидовнинг  фарзандлари, адабиётшунослар, ёзувчи ва шоирлар, ёш ижодкорлар, вилоят зиёлилари, ёшлар қатнашди.

Фестивалнинг очилиш маросимида чинакам маънода адабиётимиз ва маданиятимизнинг  тимсолига айланган  истеъдодли  адибнинг хотирасига бағишланган фестиваль иштирокчиларига давлатимиз раҳбарининг табригини Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

Ушбу ижодий фестиваль ҳар йили ўтказилиши лозимлиги таъкидланди. Атоқли шоирнинг  ғазаллари асосида қўшиқлар танлови ўтказилаётгани ва ҳудудда адиб номи билан янги боғ ташкил қилингани  алоҳида эътироф қилинди.   

Шундан сўнг ижодкорлар  устоз  Эркин Воҳидовнинг ҳаёти, фаолияти,  ижодининг  ўзига  хос  қирралари  ҳақида илиқ сўзлар айтишди. Атоқли шоиримизнинг ижодий мероси ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда ўзига хос ўрин тутишига эътибор қаратилди. Эркин Воҳидовнинг  бой  ижодий мероси ҳамиша ёш авлодни янгича тафаккур билан яшашга ундаши айтилди.

Фестивалда улуғ шоирнинг  халқимиз кўнглидан жой олган ҳаёт гўзаллиги, инсон ҳаёти маъноси, маънавий камолот йўллари теран ифодаланган шеърларидан  намуналар ўқилди.

Эркин Воҳидов қаламига мансуб “Олтин девор”, “Руҳлар исёни”, “Матмуса” ва бошқа саҳна асарларидан парчалар намойиш қилинди.
Фестивалнинг фаол иштирокчилари тақдирланди.

А.Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адабий фестиваль ижод аҳлини жамлади