Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида давом этаётган «Abu Dhabi Chess Festival 2024» турнирининг "Masters" гуруҳининг 8-тур остонасида маҳоратли шахматчимиз Шамсиддин Воҳидов 6 очко жамғарган ҳолда якка пешқадамга айланиб олди.

Мукофот жамғармаси 63 минг 600 АҚШ долларидан иборат нуфузли турнирнинг 7-турида Шамсиддин қора доналарда ҳиндистонлик Пранавни мағлуб этгани турнирнинг энг шов-шувли натижаларидан бири сифатида эътироф этилди. 

Абу-Даби баҳслари давомида ҳали бирон бир ўйинда мағлубиятга учрамаган Нодирбек Ёқуббоев ушбу турда FIDE байроғи остида ҳаракатланган Давид Паравян билан муроса йўлини танлади. Яна бир истеъдодли шахматчимиз Жавоҳир Синдоров оқ доналарда ҳиндистонлик Луке Мендонса билан дуранг ўйнади. 

Ортда қолган 7-турда шахматчиларимиздан Абдумалик Абдусалимов, Ортиқ Неъматов ва Баҳром Баҳриллаев рақибларидан устун келган бўлса, Муҳаммадзоҳид Суяров, Саидакбар Сайидалиев ва Афрўза Ҳамдамова дурангга имзо чекди. 

«Abu Dhabi Chess Festival 2024» турнирида Шамсиддин Воҳидов 6 очко билан етакчилик қилаётган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев 5,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринда бормоқда. Жавоҳир Синдоров, Абдумалик Абдусалимов ва Ортиқ Неъматов ҳисобида 5 тадан очко мавжуд. 

Бугун, 23 август куни 8-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда ҳиндистонлик Раунак Садхвани билан, Нодирбек Ёқуббоев бразилиялик Луис Пауло Супи билан куч синашади. 

Т.Рўзиев, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Abu Dhabi Chess Festival 2024»да ўзбекистонлик шахматчилар етакчилик қилмоқда