Абдусаидов Акмал Абдувалиевичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Иш билан бандлик нодавлат хизматлари фаолиятини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш” мавзусида
Абдусаидов Акмал Абдувалиевичнинг 08.00.10 - “Демография. Меҳнат иқтисодиёти” Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Иш билан бандлик нодавлат хизматлари фаолиятини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш” мавзусида ёзилган диссертация иши ҳимояси Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ҳузуридаги DSc.22/30.12.2019.I.100.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2021 йил 18 декабрь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100164, Тошкент шаҳри, Шаҳриобод кўчаси, 3 уй.
Тел.: (99871) 262-43-50; факс: (99871) 262-43-60
E-mail: info@reu.uz., Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали
***
Эслатма: ЎзА расмий сайтида эълон қилинадиган диссертациялар ҳимояси тўғрисидаги эълонлардан тушадиган маблағлар Агентликни ривожлантириш жамғармасига туширилади. Айни пайтда ҳар битта эълон учун белгиланган тўлов — 162.000 сўм.