Термиз шаҳридаги Матбуот уйида бўлиб ўтган анжуманда “Сурхондарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти директори Абдулла Маматқулов жамоатчиликка ўтган йил вилоятда амалга оширилган йирик ҳажмдаги ишлар ва корхонанинг Янги йилдаги режаларини тақдим этди.

Марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этган матбуот анжуманида таъкидландики, дунёнинг кўплаб давлатларида чучук сув танқислиги юзага келган ҳозирги пайтда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан воҳада кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.  

Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилаётган “Тўпаланг” сув омбори манбалари ҳисобига Сурхондарё вилоят аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси доирасида 90 миллиард 83 миллион сўм ўзлаштирилиб, 153,1 километр ичимлик суви тармоғи қурилди. Сариосиё туманида суткасига 200 минг куб-метр сувни тозалайдиган иншоот қад ростлади. Шунингдек, мазкур туманда минг ва ўн минг куб-метр, Денов туманида 20 минг, Шўрчи туманида 10 минг ва Қумқўрғон туманида иккита 5 минг куб-метр сиғимга эга ичимлик сувини сақлаш ҳамда тарқатиш ҳавзалари бунёд этилиб, 34 та маҳаллада яшайдиган 141 мингдан ортиқ аҳоли экологик тоза ичимлик суви билан таъминланди.  

Олтинсой туманидаги “Хўжаипок” сув иншоотини модернизация қилиш лойиҳасида 6 миллиард сўмлик иш бажарилиб, 500 метр магистрал қувур янгиланди, 10 та энергия тежамкор насос ва битта 400 кВтли трансформатор ўрнатилди. 600 метр босимли сув қувури ётқизилиб, еттита туманнинг 91 та маҳалласидаги 238 мингдан зиёд истеъмолчининг ичимлик суви таъминоти тубдан яхшиланди.  

Якунланган йил вилоятдаги барча манбалар ҳисобидан 247,4 километр ичимлик суви тармоғи қурилиб, 516 километр ичимлик суви тармоғи ва 340 та насос профилактик кўрикдан ўтказилди, жорий ва мукаммал таъмирланди. 14 минг 192 та хонадон ичимлик суви тармоғига уланиб, 93 та энергиятежамкор насос, 50 минг 731 та истеъмолчига сув ҳисоблагич ўрнатилди. Йил якуни билан вилоят аҳолисини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш 62,9 фоиздан 64,7 фоизга етказилди. Ёки 131 та маҳаллада 50,6 минг аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди. 169 та маҳаллада 407,2 минг аҳолининг сув таъминоти яхшиланди. Маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан Музработ туманида 37 минг 950 нафар аҳолининг, Термиз шаҳрида 54 минг 610, Бойсун туманида 1 минг 183 истеъмолчининг сув таъминоти яхшиланди. “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ҳомийлигида Денов туманидаги тоғли Аламжаҳон қишлоғи аҳолиси тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўла бошлади.  

Анжуманда оқова сув тизимида амалга оширилган қурилиш, таъмирлаш ишлари ва истеъмолчилардан қарздорликларни ундириш ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.  

Жорий йилда барча маблағлар ҳисобидан 387,5 километр ичимлик сув қувури ва 8 та сув иншооти қурилиши режалаштирилган. 16 минг 671 та кўча жўмракларидан сув олувчи истеъмолчиларни уй хўжаликларига улаш, 45 мингта сув ҳисоблагич ўрнатиш, 44,7 километр ичимлик суви тармоғини жорий ва мукаммал таъмирлаш, 125 та ичимлик суви насоси капитал таъмирланиб, 24 та янги энергия тежамкор насос ўрнатиш режалаштирилган.  

Вилоятда халқаро молия институтлари иштирокида ҳам қатор инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 60,4 миллион долларлик лойиҳаси асосида Музработ туманида қарийб 109 киши ичимлик суви билан таъминланади. Германия тараққиёт банкининг 34 миллион евро гранти эвазига Термизда суткасига 45 минг куб-метр оқова сув тозалаш иншооти ва 80 километр қувур қурилади. 30 миллион долларлик лойиҳаси асосида бешта туманда оқова тизими ривожлантирилади. Саудия тараққиёт фондининг 38 миллион долларлик лойиҳаси асосида Сариосиё, Денов ва Жарқўрғон туманларида 251,2 километр оқова сув қувури ва 10 та насос станцияси барпо этилади. СУЭЗ Интернатионал САС компанияси 1,1 миллиард долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳаси орқали 2 минг 500 километр сув тармоқлари қуриб, 756 мингдан ортиқ  аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилайди. Мазкур лойиҳалар 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, воҳа аҳолисининг сув таъминоти ва оқова тизимларини тубдан яхшилашга хизмат қилади.  

[gallery-21311]

– Истеъмолчиларни экологик тоза сув билан таъминлашга қаратилаётган эътибор ҳам инсон қадрини улуғлашга қаратилган, – дейди “Сурхондарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти директори Абдулла Маматқулов. – Зеро, воҳада тоза ичимлик суви таъминотининг тубдан яхшиланиши аҳолининг ошқозон-ичак, жигар, буйрак каби касалликларга чалинишининг олдини олишда муҳим омил бўлади. Бироқ, бу неъматдан тежаб фойдаланиш маданиятини шакллантириш муҳим масала бўлиб турибди. Исрофгарчиликка асло йўл қўйиб бўлмайди. Сув қадрини фақат сувчилар эмас, истеъмолчилар ҳам ҳис этиши керак.  

Матбуот анжуманида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.  

Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат),

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдулла Маматқулов: сув қадрини фақат сувчилар эмас, истеъмолчилар ҳам ҳис этиши керак