Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши Бош котибининг сиёсий масалалар ва музокаралар бўйича ёрдамчиси доктор Абдулазиз Ал-Увайшиқ Саудия Арабистони Кўрфаз давлатлари ва Марказий Осиё минтақаси биринчи саммитига Жидда шаҳри мезбонлик қилишида ҳал қилувчи ўрин эгаллагани, мамлакат айни форматдаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан энг манфаатдор давлатлардан бири эканини таъкидлади.

Мулозим бу фикрни Саудиянинг етакчи давлат ахборот агентлиги – SPA мухбирига Ар-Риёддаги Кенгаш Бош котибияти қароргоҳида бўлиб ўтган симпозиум чоғида берган баёнотида айтган.

Интервьюда томонлар шериклиги Жидда саммитида тасдиқланган қўшма ҳаракат режасига асосланиб, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, спорт, шунингдек сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт соҳаларини қамраб олганига эътибор қаратилган.

– Тўғридан-тўғри қуруқлик ёки денгиз транспорти занжири йўқлигига қарамай, икки минтақа ҳамкорлигининг сезиларли тараққиётига гувоҳмиз, – дея сўзини давом эттирган Абдулазиз Ал-Увайшиқ. – Охирги саккиз йилда товар айирбошлаш ўн баробар ошди, Марказий Осиё мамлакатлари учун устувор

йўналишлар ҳисобланган энергетика, инфратузилма соҳаларига ўзаро инвестиция оқими тезлашган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдулазиз Ал-Увайшиқ: Саудия Марказий Осиё билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор