Aббасова Мунира Обуджоновнанинг физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
Гипергеометрик функцияларнинг хусусий қийматлари ва уларнинг хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар учун чегаравий масалаларни ечишга татбиқлари мавзусида.
Aббасова Мунира Обуджоновнанинг 01.01.02 – Дифференциал тенгламалар ва математик физика” ихтисослиги, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этган “Гипергеометрик функцияларнинг хусусий қийматлари ва уларнинг хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар учун чегаравий масалаларни ечишга татбиқлари” мавзусидаги диссертациясининг ҳимояси Фарғона давлат университети ҳузуридаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/2025.27.12.FM.10.04 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 27 август куни соат 11:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 150100, Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси, 19-уй, 2-бино, 2-қават, 203-хона.
Тел.: (+99873) 244-44-02; факс: (+99873) 244-44-93
e-mail: fardu_info@umail.uz