Грегори Копли стратегик масалалар ва тарих бўйича 32 китоб ҳамда мингдан зиёд мақола, лекциялар муаллифи ва ҳаммуаллифидир.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига халқаро кузатувчи – Америка Қўшма Штатлари халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциацияси президенти Грегори Копли ташриф буюрди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.

Меҳмон даставвал Қуролли Кучлар академияси фаолияти билан яқиндан танишди. Шундан сўнг сайлов участкасида бўлиб, у ерда сайловчилар учун яратилган шарт-шароитлар, қулайликларни кўздан кечирди. Сайлов жараёнида ошкоралик ва демократик тамойилларнинг таъминланиши борасида ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

photo5465449174284741882.jpg

Ташриф давомида Грегори Копли ва Қуролли Кучлар академияси масъул вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ҳарбий таълим ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Хусусан, Қуролли Кучларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий таълимни ривожлантириш борасидаги истиқболли чора-тадбирлар, бу борада хориж давлатлари билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциацияси президенти Грегори Копли Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди