Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонуннинг асосий вазифалари ва принциплари

Қонун 5 та боб ва 31 та моддадан иборат бўлиб унинг асосий вазифалари ва принциплари қуйидагилардан иборат.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги қонун ишлаб чиқилди. Ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 21 ноябрда қабул қилинди, Сенат томонидан 2020 йил 28-февралда маъқулланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 16 мартда тасдиқланди.

Қонун 5 та боб ва 31 та моддадан иборат бўлиб унинг асосий вазифалари ва принциплари қуйидагилардан иборат.

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари:

аҳлининг соғлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;

шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;

аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари:

даврийлик;

умумийлик ва бир пайтлик;

рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги;

шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги;

аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлигидан иборат.

Х.Ўролов , Вилоят статистика бошқармаси
Демография ва Меҳнат статистикаси бўлим бошлиғи