Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар Яккасарой туманида «Пандемия шароитида аҳоли ва оилалар муаммолари билан ишлашда маҳалланинг ўрни» мавзусида пресс-тур ўтказилди.

Тадбир аввалида вазирлик ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари иштирокида брифинг ўткизилди. Унда давлатимиз раҳбари маҳалла тизимини асосли танқид қилгани ва ушбу камчиликларни бартараф этиш асосий вазифа эканлиги алоҳида қайд этилиб, карантин даврида туманда эҳтиёжманд аҳолига ёрдам кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Журналист ва блогерларнинг мавзуга оид саволларига атрофлича жавоб берилди.

Пресс-тур иштирокчилари туманда пандемия шароитида эҳтиёжманд оилаларга манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уй шароитида даволанаётган ҳамда карантинга олинган хонадонлардаги ҳолат билан танишди. 

photo_2020-08-12_19-38-40.jpg  

Ҳудудда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, мобиль гуруҳлар ҳамда патронаж ҳамширалар фаолияти, кексалар саломатлигини сақлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ёлғиз яшовчи кексаларга кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, тумандаги 21 та маҳалла фуқаролар йиғинида қарийб 38 минг 700 та оила мавжуд бўлиб, уларда 106 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Шундан 32 та кам таъминланган, 274 та ижтимоий ёрдамга муҳтож, 196 та ногиронлиги бўлган оила, 118 нафар якка ёлғиз кексалар, 52 нафар ишсиз фуқаро рўйхатга олинган. Бундан ташқари, карантин сабабли 242 та оила доимий даромад манбаидан маҳрум бўлган.

Бугунги кунга қадар туманда 4 мингдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳомийлик маҳсулотлари тарқатилган. «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида 914 кам таъминланган ва эҳтиёжманд оила номига очилган банк пластик карточкаларига 500 минг сўмдан пул маблағи ўтказиб берилган. Шунингдек, 196 нафар ногирон ва 118 нафар ёлғиз кексаларнинг ҳар бирига нафақасидан ташқари, 1 миллион сўмлик озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилган. 

photo_2020-08-12_19-38-54.jpg  

«Темир дафтар»га киритилган оилаларга шу кунга қадар 2 миллиард 178 миллион сўм пул маблағи ажратилиб, ўз эгаларига етказилди. 442 та оиланинг доимий даромад манбаи яратилиб, бандлиги таъминланди. 1 минг 269 нафар аъзоларига эга 445 оила «темир дафтар»дан чиқарилди.

Жорий йилнинг 21-22 май кунлари эса 320 кам таъминланган фуқарога 2 миллион 500 минг сўмдан пул маблағи берилган.

Коронавирус касаллигига чалиниб, уйида даволанаётган фуқароларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туманда мавжуд 4 та оилавий поликлиникада 14 та мобиль гуруҳ ташкил этилди ҳамда улар зарур дори-дармонлар билан таъминланди. 

photo_2020-08-12_19-38-57.jpg  

– Шифохонамизда 15 нафар махсус ходим фаолият юритмоқда, – дейди 58-оилавий поликлиника бош шифокори Муяссар Сулаймонова. – Муассасамиз 5 та маҳалладаги 118 минг нафар фуқарога тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган. 

22 июлдан фаолият бошлаган бўлсак, ҳар куни 150-200 нафар фуқаро мурожаати келиб тушяпти. Шу бугунга қадар 3 мингдан ортиқ фуқароларни қабул қилдик. 135 нафар беморда вирус борлиги аниқланди. Ўлим ҳолати кузатилгани йўқ. Поликлиникамиз керакли дори-дармон ва асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган.

Яккасарой тумани ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан оилавий поликлиникаларга 44 турдаги дори-дармон ва тиббий ускуналар, жумладан, тиббий кийимлар, пульсоксиметр, фонендоскоп, юлайзер аппарати, танометр, пирометр, портатив УТТ ва керакли барча зарур тиббий буюмлар етказиб берилди. 

photo_2020-08-12_19-38-36.jpg  

Мавжуд 21 та маҳаллада уй шароитида даволанаётган беморларга зарур ёрдам кўрсатиш, уларга фуқароларнинг ўз маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат ва бошқа керакли маҳсулотлар етказиб бериш, аҳолининг карантин қоидаларига амал қилиши учун мунтазам тарғибот-тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.

– Икки нафар набирам билан яшайман, – дейди "Қушбеги" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Лутфия Тожиева. – Ҳали улар вояга етмаган. Ўзим нафақада бўлганим учун пандемия шароитида бироз қийналиб қолган эдик.

Маҳалла ходимлари келиб, ҳолимиздан хабар олиб турди. Дори-дармон, озиқ-овқат билан таъминлади. Яқинда 1 миллион 200 минг сўм пул ҳам беришди. Бу синовли кунлар ҳали ўтиб кетади. Орада меҳр-оқибат қолади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалланинг ўрни