Бир ҳафта ичида Андижонда 360 та бўш ва самарасиз кўчмас мулк аниқланди. Шунингдек, 96 та бино-иншоот очиқ аукционда йиллаб сотилмаяпти.

Бу объектлар қулай шарт асосида сотилса, тадбиркорлар лойиҳа қилиб, иш ўрни яратади.   

Масалан, Андижон шаҳри эндокринология марказидаги 20 сотих, ёнидаги 1-сон поликлиниканинг 30 сотих бўш ери аукционга чиқса, тадбиркор 20 миллион долларлик 600 ўринли хусусий тиббиёт маркази қурмоқчи. Ёки, Андижон тумани Ўрикзор маҳалласидаги таъмирталаб “Ўқувчи ёшлар маркази” аукционга қўйилса, бу ерга 35 миллион доллар инвестиция киритиб, жами 6 минг ўринли боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳдан иборат таълим кластери қиламан, деган тадбиркорлар ҳам бор.   

Мутасаддиларга бўш ётган барча ер ва биноларни аукционга чиқариш топширилди.   

–Ҳаммани қаттиқ огоҳлантираман – тиббиёт ва таълим ташкилотларига тегишли бўш бинолар фақат “профили”ни ўзгартирмаслик шарти билан берилади, – деди Президент.   

Бош прокуратурага бу борада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.   

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш давом этмоқда.   

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
96 та бино-иншоот очиқ аукционда йиллаб сотилмаётгани айтилди