Маълумки, ҳарбий хизмат ёшлар учун мустаҳкам ҳаётий принцип, юксак ватанпарварлик фазилатлари шаклланадиган жисмоний ва маънавий чиниқиш мактаби ҳисобланади.

Шунга кўра, мамлакатимизда фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташи самарадорлигини оширишни моддий, ахлоқий ва маънавий рағбатлантиришни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Хусусан, ҳарбий хизматни тугатаётган ёшларни рағбатлантиришнинг аҳамияти, уларнинг ўқишни давом эттириши ва мамлакат олий ўқув юртларига ўқишга кириши учун имтиёз ва шароитлар яратишни эътиборга олиб, уларнинг бир йиллик контракт тўловларининг 35 фоиз қисми тўлаб берилиши жорий этилган.

Анъанага кўра, 2024-2025 ўқув йилида олийгоҳларда тўлов контракт асосида таҳсил олаётган 951 нафар талабаларга бир йиллик контракт тўловларининг 35 фоизи, яъни 3 миллиард 437 миллион 843 минг сўм миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўлаб берилди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
951 нафар талабага контракт тўловларининг 35 фоизи тўлаб берилди