Айни чоғда мамлакатимизнинг барча референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 4-умумтаълим мактабида жойлашган 895-референдум участкасида 2 минг 570 нафар фуқаро овоз беради. 80 нафар фуқаро муддатидан аввал овоз берган. Соат 9:00 ҳолатига кўра, овоз берувчилар 410 нафарни ташкил этди.  

 – Юртимизнинг келажаги ва равнақи, фарзандларимизнинг бахт-иқболи учун овоз бердим, – дейди Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Дониёр Юсупов. –  Референдум участкасининг орасталиги, айниқса, овоз берувчиларга яратилган шароитлар инсонга кўтаринки кайфият беради. Бугун юртимизда олиб борилаётган адолат тамойиллари мамлакатимиз бўйлаб тобора кенг ёйилмоқда. Бу – янги ислоҳотлар, шаффоф сиёсат, янги Ўзбекистон демакдир! Шуни ҳам таъкидлаш керакки, барча референдум участкаларида кекса ёшдаги ва имконияти чекланган овоз берувчиларнинг овоз беришлари учун тўлиқ шарт-шароитлар яратилган.    

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
895-референдум участкасида ҳам овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда