Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан жорий йил 9 ойи давомида бажарилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Оммавий ахборот воситалари, давлат, нодавлат ташкилотлари ахборот хизматлари вакиллари, вилоят кадастр тизими мутасаддилари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда кадастр тизимини ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

– Ўтган давр мобайнида жами 832 та ҳолатда 82,5 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди, – дейди Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Фаёзиддин Бердиқулов. – Ер билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари таҳлил этилганида, қонунбузилиш ҳолати энг кўп 437 ҳолатда 70,3 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар кесимида йўл қўйилганлиги маълум бўлди. Қолган 12,3 гектар майдон билан боғлиқ 395 та ҳолат эса аҳоли пунктлари, саноат, транспорт, алоқа, ўрмон фонди, тарихий-маданий аҳамиятга молик масканлар ва бошқа йўналишлардаги ерларга тааллуқлилиги қайд этилди.

Аниқланган ер қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилди. Жумладан, 832 нафар шахсга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича огоҳлантириш хатлари юборилди. Натижада ҳолатларнинг 64,7 фоизи бартараф этилди.

[gallery-9262]

Ноқонуний барпо этилган қурилмаларни буздириш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича судларга 237 та даъво аризаси киритилди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг 173 тасида жиноят аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар асосида прокуратура органларига тақдим этилди.

Бундан ташқари, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 3 минг 822 нафар фуқарога маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилди. Уларнинг 2 минг 730 нафарига 7 миллиард 103 миллион сўмдан зиёд миқдорида жарималар қўлланилди. Қўлланилган жарималарнинг 3 миллиард 481 миллион 749 минг сўми ёки 67,8 фоиз ундирилди.

Ҳуқуқбузарликка йўл қўйган 507 нафар шахсга нисбатан қўлланилган 1 миллиард 329 миллион 373 минг сўм миқдоридаги муддати ўтган жарималар мажбурий тартибда ундириш учун мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлимларига юборилди. Натижада муддати ўтган жарималарнинг 29,2 фоизи ундирилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 февралдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Бош прокуратура таркибида Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти таркибида Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими, ҳудудий тезкор-қидирув хизматларида эса Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмалари ташкил этилганлиги таъкидланиб, ана шу тузилмалар билан ҳамкорликда қатор назорат тадбирлари ўтказилгани қайд этилди. Жумладан, 24 ҳолатда ер қонунбузилишлар аниқланиб, шундан 7 тасига Жиноят иши қўзғатилди, 8 тасига маъмурий чоралар кўрилди, 9 таси бўйича суриштирed ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, матбуот анжуманида соҳага оид янгиликлар, ер майдонларидан қонуний ва самарали фойдаланиш юзасидан олиб борилаётган тарғибот ишлари, аҳоли мурожаатлари ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар берилди.

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
82,5 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди