8 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 8 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-11, кундузи 15-20, айрим жойларда 23 даражагача илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб момақалдироқ бўлиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 10-15, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, туман тушиши мумкин. Сел келиши хавфи бор. 2000 метрдан баланд тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси ва кундузи ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
7-9 апрель кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
7-8 апрель кунлари 2000 метрдан баланд тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
ЎзА