Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзархив” агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Mазкур қарор бюрократик талаблар ва жараёнларни бекор қилиш орқали ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш ва архив томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда мазкур давлат хизматини фойдаланувчи учун қулай шаклда кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан жами 1,14 миллион сақлов бирлигидаги 85,6 миллион кадр рақамлаштирилди. 2025 йил 1-чораги давомида Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан 31,4 минг сақлов бирлигидаги 3,9миллион кадр рақамлаштирилди. 

Ҳисобот даврида “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларнинг ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимига жами 310 минг 594 та маълумот киритилди, шундан 491 та рўйхат, 89 минг 231 та сақлов бирлиги, 220 минг 911 та ҳужжат базаси яратилди. Архив ҳужжатлари асосида 78 минг 826 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар ижроси бажарилиб, улардан 72 минг 458 таси ижобий ҳал этилди, 6 минг 368 таси бўйича эса тегишли тушунтиришлар берилган. 

Ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмаган ва тааллуқлилиги бўйича тегишли ташкилотларга юборилган сўровлар 32 минг 461 тани, ҳисобот даврида ижродагилар 8 минг 782 тани ташкил этади.

Бундан ташқари, 73 та давлат органи ва ташкилотида архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назорати тадбирлари ўтказилди. Давлат назорати тадбирлари натижасида 67 та ташкилотга кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритилди. Текширишда аниқланган қонунбузилишлар бўйича 15 нафар масъул ходимга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли суд органларига юборилди.

Шунингдек, архив ҳужжатлари асосида 27 минг 366 та сўровлар ижроси бажарилиб, шундан давлат архивларига 25 минг 127 та, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига 2 минг 239 та сўров келиб тушган.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
73 та давлат ташкилотида архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назорати тадбирлари ўтказилди