Божхона ходимлари томонидан товарнинг ноқонуний кириб келиш ёхуд божхона органларига олиб ўтилаётган товарлар тўғрисидаги маълумотларни божхона тўловларини тўлашдан қочиш мақсадида товар номи, миқдори, вазни ва юклар қиймати, тегишли товар кодлари ҳақидаги маълумотларни нотўғри декларациялаш ҳолатлари аниқланмоқда.
“Янгийўл” ТИФ божхона пост ходимлари томонидан Зангиота туманида жойлашган “Ўртаовул темир йўл” станциясига кириб келган темир йўл таркиби “Ўртаовул Лог” божхона омборида товарлар ортилган темир йўл вагони божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган кепак орасига хуфиёна яширилган 870 млн. сўмлик, 58 тонна шакар борлиги аниқланди. Мазкур товарларни ноқонуний йўллар билан олиб кириш орқали давлат бюджетига 690,4 млн. сўмлик божхона тўловларини тўлашдан қочишга уриниш режаси амалга ошмади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлар олиб борилмоқда.
Ш.Маматуропова, ЎзА