Аҳоли фаровонлигини ошириш ва фуқароларда мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган «Ташаббусли буджет» жараёнларида ҳоким ёрдамчилари фаол иштирок этди.
Ушбу лойиҳанинг биринчи босқичида ҳоким ёрдамчилари томонидан кўплаб лойиҳалар илгари сурилди. Энг ташаббускор лойиҳалар фаол тарғиб қилиниб, улар орасидан 63 нафар ҳоким ёрдамчисининг лойиҳаси ғолиб деб топилди.
Ҳудудлар ривожи, маҳаллалар фаровонлиги учун янги тизимда ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланмоқда.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълум қилди.