Фарғона вилояти Тошлоқ туманилик тадбиркор Салимжон Қодиров бундан бир неча йил илгари туман марказида 600 ўринли “Оқ олтин” тўйхонасини барпо этган эди. Мажмуа кўплаб юртдошларимизнинг яхши кунларида хизмат кўрсатди.
Пандемия даврида тўйлар ихчамлаштирилиб, катта ҳажмдаги тўйхоналар фаолиятига эҳтиёж камайди. Бундан тўғри хулоса чиқарган тадбиркор мазкур мажмуани бошқа мақсадлар учун ўзгартиришга киришди.
Бу ерда 50 та савдо нуқтаси, ёшлар учун ўқув маркази ташкил қилинди. Мажмуага ташқарисида эса, сервис ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилди.
[gallery-1178]
Тадбиркор шунингдек, туманда чорвачиликка ихтисослашган “Мухтора МЗХМ” фермер хўжалигини ташкил этган. Хўжаликнинг қайта ишлаш цехида 10 турдаги сут ва гўшт маҳсулотлари тайёрланаётир. Шунингдек, бу ерда наслчиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Чорва комплексига Германия ва Австриядан зотли моллар келтирилиб, кўпайтирилмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА