ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида жами 385 та ота- онаси хорижий мамлакат фуқароси бўлган болаларнинг туғилиши қайд этилди.

Энг кўп туғилиш Сурхондарё (70 та) ва Қашқадарё (43) вилоятларида қайд қилинган.

Ушбу даврда жами 96 та чет элликларни яъни икки томон ҳам ҳорижий мамлакат фуқароси бўлган чет элликларнинг никоҳи ФҲДЁ органларимиз томонидан қайд қилиниб, шундан энг кўп никоҳ Тошкент шаҳрида (16 та), Сурхондарё вилоятида 13 та қайд қилинган.

ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида жами 2113 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва чет эллик фуқаролар ўртасида никоҳ қайд қилинган. Шундан 1272 нафар ўзбекистонлик қизларимиз ҳорижий мамлакат фуқароси бўлган куёвларга турмушга чиққан. Шунингдек, 937 та хорижий мамлакат фуқароси бўлган чет эллик қизларни юртимизга келин қилиб олдик.

Энг кўп куёвлармиз Россия Федерацияси, Туркия, Корея Республикаси, Америка Қўшма Штатлари ва бошқа хорижий мамлакат фуқаролари бўлиб энг кўп келинларимиз Қозоғистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Грузия, Озарбайжон мамлакатлари фуқароларини ташкил этмоқда.

ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида 143 555 та никоҳ қайд этилди. Энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида (16 680 та) ва энг кам никоҳ Сирдарё вилоятида (3667 та) қайд қилинди. Энг кўп қуда-андалик ришталарини боғлаган ҳудудлармиз Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳисобланиб, жами 1517 та ҳолатда икки қўшни ҳудулар ўртасида никоҳ қайд этилган. Рўйхатида Сирдарё ва Жиззаҳ вилоятлари 519 та , Самарқанд ва Жиззах вилоятлари 460 та фуқароларнинг никоҳлари қайд қилиниб вилоятлар ўртасида қуда –андалик ришталари боғланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
6 ойда 937 нафар чет эллик қиз юртимизга келин бўлган