Бугун Боливияда миллий байрам кенг нишонланмоқда. Жанубий Американинг марказий қисмида жойлашган ушбу мамлакатда 1825 йилдан буён 6 август давлат байрами – Мустақиллик куни сифатида қарши олинади.

Боливия мустақиллиги куни маҳаллий аҳоли ва испан босқинчилари ўртасидаги кўп йиллик низо ва қарама-қаршиликка асосланган тарихга эга. Айрим манбаларда келтирилишича, 1809 йил бошланган мазкур уруш мамлакатнинг бутун ҳудуди испанлардан озод қилингунга қадар давом этган. 1825 йил 6 август куни Чукисака шаҳрида Конгресс мамлакат Мустақиллигини эълон қилган ва Боливия Республикаси ташкил топган.

Ўн беш йилдан зиёд давом этган уруш Боливияга Испания мустамалакаси, деган атамадан озод бўлиш ҳуқуқини берди. Шу боис янги республика Симон Боливар шарафига Боливия Кўп миллатли давлати деб номланган.

Описание: Сегодня День независимости в Боливии | 06 августа праздник - Вокруг Света

Мустақиллик куни бутун мамлакат бўйлаб нишонланадиган давлат байрами. Мазкур сана парад, оташин нутқ, очиқ осмон остида йиғилган халқ, карнавал ва бошқа тадбирларга бой ўтади.

Анжуман бир кун олдин, 5 августда “Чет эл адабиёти” кутубхонасида кенг тантана қилинади. Бундан ташқари, Боливия қатор элчихоналар билан ҳамкорликда маданий тадбирлар ўтказади.

Кўп миллатли давлат мусиқали концерти Мустақиллик кунининг асосий воқеаси сифатида эътироф этилади. Ҳар йили кутубхона залида боливиялик санъаткорлар, талабалар, шунингдек, “Los nostálgicos” жамоаси томонидан турли куй-наво, рақс ва бошқа қизиқарли чиқишлар тақдим этилади.

Описание: Праздники в Боливии, боливийские традиции и календарь, памятные дни  Многонационального Государства Боливия

Мамлакатнинг сиёсий ҳолати, ижтимоий-иқтисодий барқарорлиги тўғрисида айрим фактлар келтириш мумкин: 2022 йил ҳолатига кўра, 11 миллиондан зиёд аҳолининг учдан икки қисми “кечуа” ва “аймара” номли ҳинду халқлари, қолгани эса испан тилида сўзлашувчи боливиялик, аксари дурагайлар, қисман испанлардан тарқалган креоллар ҳисобланади. Боливия шарқидаги тропик ўрмонларда турли қабилаларга мансуб ҳиндулар яшайди. Расмий тиллар – испан, кечуа ва аймара.

Боливия иқтисодиётининг асосини кончилик саноати ташкил қилади. Мамлакат қалай қазиб олиш ва экспорт қилишда дунёда етакчилардан. Сурма, вольфрам, мис, рух, қўрғошин ва висмут рудаси, шунингдек, олтин, кумуш, олтингугурт ҳам қазилади. Мамлакатда электр энергетикаси, рангли металлургия, нефть кимёси, тўқимачилик, озиқ-овқат корхоналари мавжуд.

Қишлоқ хўжалиги тармоғининг асоси – деҳқончилик. Асосий озиқ-овқат экинлари картошка ва маккажўхори. Бундан ташқари шоли, буғдой, пахта, шакар қамиш, кофе, банан, какао ҳам етиштирилади.

Описание: Экономика Боливии глазами трейдеров Masterforex-V

Боливия Кўп миллатли давлати 1945 йилдан бошлаб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан Боливия ўртасида 2012 йил 6 декабрь куни дипломатик алоқа ўрнатилган.

Ўн йил аввал, 28 ноябрь куни мамлакатимизнинг Нью-Йоркдаги БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхонасида Ўзбекистон Республикаси билан Боливия Кўп миллатли давлати ўртасида дипломатик муносабат ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланган.

Мамлакатларимиз ҳамкорлиги, жумладан, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал тараққий этиб боряпти, дейиш мумкин. Икки давлат делегациялари аъзолари иштирокида қатор сиёсий ва бошқа муҳим масалаларга бағишланган анжуманлар ўтказилмоқда.

Описание: Боливия против Узбекистана Два флага - TemplateMonster

Ўзбекистон Боливия билан стратегик шерикликни кенгайтиришдан манфаатдор. Дкмак, яқин келажакда халқларимиз дўстлиги янада ривожланиши тайин.

Интернет материаллари асосида

Беҳруз Худойбердиев тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
6 август – Боливия Республикаси Мустақиллиги куни