Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги № 446-Ғ фармойишида айтилган.

Олимпиада мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Ҳукумат фармойишига мувофиқ:

2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 58-халқаро кимё олимпиадасига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби;

2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 58-халқаро кимё олимпиадасига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича “йўл харитаси”  тасдиқланди.

Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

Олимпиадани мамлакатимизда ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш;

Халқаро кимё олимпиадасининг Бошқарув қўмитаси талабларига мувофиқ Олимпиадага тайёргарликнинг бош режаси, дастури ва логотипини ишлаб чиқиш, уларни тасдиқлаш ҳамда сайтини яратиш;

Олимпиадани юқори савияда ташкил этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар ишини мувофиқлаштириб бориш;

Олимпиадани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича харажатлар сметасини тасдиқлаш;

Олимпиадани ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур мутахассис кадрларни тайёрлаш ҳамда экспертларни жалб этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

маҳаллий ва хорижий экспертларни шартнома асосида жалб қилган ҳолда, Олимпиаданинг Илмий қўмитаси таркибини тасдиқлаш;

Олимпиаданинг Бошдарув қўмитаси раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига ташрифини ташкил этиш;

2024 йил Саудия Арабистони ва 2025 йил Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган 56- ҳамда 57-халқаро кимё олимпиадаларини ташкил этиш бўйича амалий тажрибасини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида Ўзбекистон делегациясини шакллантириш ҳамда халқаро олимпиадаларга юбориш;

Олимпиадани ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича барча масалаларни ва юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш.

Ташкилий қўмита Олимпиадани юқори савияда ўтказиш учун масъул ҳисобланади.

 ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
58-халқаро кимё олимпиадаси 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказилади