56-Халқаро физика олимпиадаси: Тарихий натижа қайд этилди
Ўзбекистон терма жамоаси 56-Халқаро физика олимпиадасида (IPhO 2026) муносиб иштирок этиб, тарихда илк бор 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди!
Жорий йилнинг 4–12-июль кунлари Колумбияда бўлиб ўтган нуфузли халқаро олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қилган ёш физиклар қуйидаги натижаларни қайд этди:
Асилбек Жуманазаров - “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси – кумуш медаль;
Муҳаммад Абдумаликов - Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси - кумуш медаль;
Элбек Ўроқов - “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси - бронза медаль;
Ҳасан Камолов - Қўқон шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси – бронза медаль;
Жавоҳир Акназаров - Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси - рағбатлантирувчи мукофот.
Терма жамоамиз аъзолари ушбу олимпиадада илк кумуш медалини қўлга киритиб, ўз иштироки тарихидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди.
Халқаро физика олимпиадаси (IPhO) бу нафақат мураккаб назарий ва экспериментал масалаларни ечиш, балки халқаро миқёсда билим ва тажриба алмашиш имкониятидир.
Н.Усмонова, ЎзА