Қотиллик учун одам ёллаш, киллерлик, жиноят учун ҳақ тўлаш – бу тушунчалар фақат детектив киноларда бўлади десангиз янглишасиз.

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи 66 ёшли М.А. эҳтимол фильмлардаги мана шундай саҳналарга муккасидан кетган кўринади, хаёлида “киллерлик хизмати”ни кашф қилган. У ўз қариндошини гумдон қилиш учун термизлик А.Б.га мурожаат қилади ва ўзининг тенгдоши бўлган қариндошини ўлдириб бериш эвазига унга 50 миллион сўм ваъда қилган.

Аммо ўзганинг қўли билан амалга оширилиши керак бўлган жиноят режасининг “умри” узоққа чўзилмади.

Жорий йилнинг 24 июль куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят прокуратура тезкор ходимлари ҳамкорлигида Денов туманида ўтказилган тезкор тадбирда М.А. олдиндан келишилган пулдан 1,8 миллион сўмни “киллерга” бераётган вақтда жиноят устида қўлга олинади.  

Ҳозирги вақтда ўз ҳаётини детектив киноларга айлантирмоқчи бўлган М.А.га нисбатан жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мафтуна Каримова, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
50 миллионлик қотиллик буюртмаси фош этилди