1916 йил 5 майда Ўзбекистон санъат арбоби Мутал Бурхонов туғилган (вафоти 2002 йил).
1929 йил 5 майда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Ибраим Юсупов таваллуд топди (вафоти 2008 йил).
1994 йил 5 майда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин юлдуз” медали, “Мустақиллик”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Жасорат”, “Шуҳрат” медаллари таъсис этилди.
2014 йил 5 майда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
ЎзА