Бухоро вилоятида бир гуруҳ тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

– Бугун бутун башарият қатори бизнинг ўзбек халқи ҳам коронавирус пандемияси сабаб оғир синов ва қийинчиликларга қарши матонат билан курашмоқда, – дейди Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров. – Ушбу офатнинг мамлакатимиз ҳаётига салбий таъсирини юмшатиш, фуқаролар саломатлигини асраш, уларни ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматимиз томонидан ўз вақтида кўрилаётган чора-тадбирлар самара бермоқда. 

Мана шундай мураккаб ва таҳликали вазиятда мард ва жасур, олижаноб халқимиз янада жипслашиб, ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик каби юксак инсоний фазилатлар соҳиби эканини яна бир бор амалда намоён этиб келаётир. Жумладан, Инқирозга қарши кураш, “Меҳр ва саховат” жамғармаси маблағлари ҳисобидан, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар, саховатпеша юртдошларимиз томонидан пандемия сабабли аҳолининг мураккаб аҳволга тушиб қолган қатламларига 8,7 млрд сўм бевосита йўналтирилди.

Ана шу ишларда фидойилик кўрсатган юртдошларимиз ва хорижлик фуқароларни эътироф этиш, рағбатлантириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 26 майдаги фармони билан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилди.

Маросимда бухоролик 48 нафар тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар ва саховатли кишиларга кўкрак нишонлари тантанали топширилди.

– Мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият таҳлилини, инфекцияга чалиниш олдини олиш бўйича чора-тадбирлар натижаларини ва бошқа янги карантин чекловларининг мазмун-моҳиятини, шунингдек, жамиятда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни қайси кўринишда бўлишидан қатъий назар, оммавий ахборот воситаларида борича ёритиш журналистнинг биринчи галдаги иши, – дейди "Меҳр-саховат" кўкрак нишони соҳибаси, "Дарё.уз" нашри Бухоро вилояти бўйича мухбири Лайло Ҳайитова. – Касб бурчи ва вазифасини нечоғли уддалай олиш, юртдошларимизнинг каттами-кичикми муаммосини ҳал этиш билан халқ вакили – журналистнинг зиммасидаги масъулият бир мисқол ҳам камаймайди. Демак, масъулиятда яна давом этамиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
48 нафар бухороликлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди