46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен қатнашадими?
Самарқандда шахмат бўйича ўтказиладиган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг бошланишига 40 кунга яқин муддат қолаётган бир пайтда бир қатор миллий терма жамоалар ўз таркибларини эълон қилди.
Хусусан, АҚШ, Англия, Озарбайжон, Польша, Норвегия, Руминия, Эрон, Франция каби терма жамоалар шахмат олимпиадасида иштирок этадиган таркибларини тасдиқлади.
Эълон қилинган рўйхатларга кўра, халқаро шахмат федерацияси рейтингида ҳамиша кучлилар қаторида эътироф этиладиган Магнус Карлсен(Норвегия), Алиреза Фирузжа(Франция), Ҳикару Накамура, Лениер Домингес(АҚШ), Тимур Ражабов (Озарбайжон), шунингдек, Девид Хоуелл (Англия), Радослав Войташек(Полша), Кирилл Шевченко (Руминия) Парҳам Магсудлу, Пуя Идани(Эрон) Самарқанд мусобақаларини ўтказиб юборадиган бўлди.
Дунёнинг 1-рақамли шахматчиси Магнус Карлсен Норвегия терма жамоаси сафида мусобақада қатнашмаслигини расман маълум қилди.

Шунингдек, Карлсен сингари баҳорда шахмат олимпиадаси иштирокчилари рўйхатига киритилган Арян Тари ва Жон Лудвиг Ҳаммернинг Ўзбекистонга келмаслиги ортидан Норвегия терма жамоаси олимпиада қатнашчиларининг рейтинг жадвалида 21-ўринга тушиб кетишига олиб келди.
Эслатиб ўтамиз, 200 дан зиёд миллий жамоалар қатнашадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси жорий йилнинг 15-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Т. Рўзиев, ЎзА