Турли найрангларни қўллаган ҳолда юртимиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига чиқиш пиёда йўлаги орқали қўшни давлатга ўтиб кетиш мақсадида кириб келган фуқаро А.Х. белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.  

Натижада, ушбу фуқаронинг ёнидан декларацияланган 8 минг 700 АҚШ долларидан ташқари, декларацияда ёзиб кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 43 минг 500 АҚШ доллари мавжудлиги аниқланди.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
43 минг 500 АҚШ долларини юртимиздан яширинча олиб чиқишга бўлган уринишга чек қўйилди