Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини тузишга оид масала кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, сайловга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Сайлов кодексига мувофиқ, партия рўйхати асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг ягона сайлов округи бўйича сайловини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилади.  

[gallery-18911]

Шунга кўра, мажлисда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан «E-saylov» ахборот тизими орқали юборилган тақдимномага асосан Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш бўйича қарори қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 39 та чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкалари тузилиши белгиланди.  

Хориждаги ватандошларимиз пропорционал сайлов тизими асосида овоз беради. Шунга кўра, чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналаримиз ҳузуридаги сайлов участкаларида сайловчиларга сайловда иштирок этишга ижозат берилган сиёсий партияларнинг номлари ёзилган бюллетень тақдим этилади.  

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкалари Тошкент шаҳри ҳудудига бириктирилди. Марказий сайлов комиссияси мазкур сайлов участкаларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш чораларини амалга оширади.  

Муҳтарама Комилова, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
39 та хорижий давлатда 56 та сайлов участкалари тузилди